Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Тотти ва Де Росси «Катания»га қарши 25 дақиқалик ўйинда майдонга тушолмайди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати 18-туридан ўрин олган ва кучли ёмғир натижасида 65-дақиқада тўхтатилган «Катания» ва «Рома» ўртасидаги ўйин 8 февраль, чоршанба куни қайта ўйналади. Учрашув Тошкент вақти билан 24:00да бошланади.

«А» Серия қоидаларига кўра, ўйин тўхтатилган вазият — яъни, «Катания» футбочлилари тўпни ён чизиқдан ўйинга киритишлари билан бошланади.

25 дақиқа давом этадиган ўйинда жамоалар сафига қишки трансфер ойнаси вақтда қўшилган янги футболчилар, шунингдек, ўйин тўхтатилгунича алмаштириб бўлинган футболчилар ҳам майдонга туша олмайди. Эслатиб ўтамиз, 65-дақиқагача Франческо Тотти ва Даниеле Де Росси ўрнига бошқа футболчилар майдонга тушиб бўлганди. «Катания» эса ҳали учта ўзгаришни амалга ошириши мумкин.

Бундан ташқари, ўйиннинг аввалги 65 дақиқаси давомида олинган карточклар ҳам ўз кучида қолади, дея хабар бермоқда «Football Italia» интернет-нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Катания» – «Рома» ўйини тўхтатилган вақтда ҳисоб 1:1 эди. Мезбонлар ҳимоячиси Никола Легроталлье ҳисобни очган бўлса, бунга Даниеле Де Росси жавоб берганди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:45, 08.02.2012.
Ўқилди: 11167 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.