Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

5 йиллик танаффус. Узоқ кутилган кубок кимга насиб этади?

Баҳо:
+ | -

Кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақаси поёнига яқинлашмоқда. Бу сафарги турнир ҳам кутилганидек қизғин ўтди. Бунда футбол учун янги номлар кашф этилди. Кутилмаган ғалаба, шунингдек мағлубиятлар ҳам кузатилди. Энг кучли ва чемпионликка даъвогар дея айтилган Португалия, Германия ва Франция каби жамоалар дастлабки плей-офф босқичидаёқ уйига қайтишга мажбур бўлди. Бутун континент бўйлаб ўтказилган ўйинларни ҳар сафаргидан кўпроқ мухлислар томоша қилиш имконига эга бўлди. Бугун тунда финал баҳси ва биз классик тўқнашув гувоҳига айланишимиз мумкин. Қуйида ҳар икки терма жамоага оид ўйинолди маълумотлари билан танишасиз.

Ушбу баҳс Италия учун ўнинчи катта турнирлардаги финал бўлади(6 та Жаҳон чемпионати, 4-Евро). Апеннин яримороли вакиллари 1968 йилда Европа чемпиони бўлган ва 2000-2012 йилги финалларни бой берган. 2000 йил Франция, 2012 йил эса Испания улардан совринни тортиб олган эди. Бу борада, Европада Германия ва собиқ Совет Иттифоқи (3 маротабадан) Италиядан кўпроқ мағлубиятга учраган.
Италия катта турнирларнинг ҳеч бирида инглизлардан мағлуб бўлмаган(3 та ғалаба, 1 та дуранг): 1990-2014 йиллардаги Жаҳон кубогида 2-1 ҳисобида, Евро 1980да эса, 1-0 билан ғолиб бўлган. Фақат 2012 йилги Еврода 0-0 ҳисобида дуранг қайд этилган, холос.
Италия халқаро баҳсларда 33 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келаётир(27 та ғалаба, 6 та дуранг). Бу ўйинларда 86 та гол уриб, 10 марта кетма-кет ғалабалар қайд этиб турибди.

Италия терма жамоасининг финалгача йўли:
А гуруҳида:
Туркияни 3-0 ҳисобида;
Шветсарияни 3-0 ҳисобида;
Уэлсни 1-0 ҳисобида мағлуб қилган.
Нимчорак финалда: Австрияни 2-1 ҳисобида енгган;
Чорак финалда: Бельгияни 2-1 ҳисобида енгган;
Ярим финалда: Испания билан 1-1 ўйнаб, пенальтилар церийасида 4-2 билан ғалаба қозонган.

Ушбу финал Англиянинг 55 йил ичидаги илк катта соврин учун ўйналадиган баҳсидир. 1966 йилдаги Жаҳон чемпионлигидан кейин улар бирон марта финалда ўйнамаган. Бу Англия учун катта турнирларда 11-мезбонлик бўлиб, ўша 1966 йилдагина ўз уйида, Уэблида Германияни 4-2 ҳисобида мағлуб қилганди. Бундан олдин иккита финалга чиққан мезбон терма жамоаларнинг ҳар иккиси ҳам мағлуб этилган(Португалия 2004, Франция 2016).
Англия Италияга қарши 14 та ўйиннинг атиги, 2 тасини ғалаба билан якунлаган(5 та дуранг, 7 та мағлубият). Ҳар иккита ғалаба ҳам ўртоқлик учрашувларида қайд этилган(1997 йил июнда 2-0, 2013 йил августда 2-1). Расмий ўйинларнинг фақат биттасида, 1977 йилнинг ноябрида, Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида 2-0 ҳисобида ғалаба қозона олган, холос. Шунингдек, Англия Уэблида сўнгги 17 та ўйиннинг 15 тасида ғалаба қозонган(1 та дуранг, 1 та мағлубият). 46 та гол уриб, 5 та ўтказиб юборган.

Англия терма жамоасининг финалгача йўли:
Д гуруҳида:
Хорватияни 1-0 ҳисобида;
Чехияни 1-0 ҳисобида мағлуб қилиб,
Шотландия билан 0-0 ўйнаган.
Нимчорак финалда: Германияни 2-0 ҳисобида;
Чорак финалда: Украинани 4-0 ҳисобида;
Ярим финалда: Данияни 2-1 ҳисобида доғда қолдирган.

Ўйиндан олдин матбуот анжуманида ҳар икки жамоа мурббийлари рақибга оид фикрлари билан ўртоқлашди:
«Биз йиллар мобайнида ушбу мусобақага тайёргарлик кўрдик ва ҳозир, финалгача етиб келдик. Мен терма жамоадаги барча футболчиларга ҳаракати учун раҳмат айтаман. Тўғри, ҳали ҳеч нима ютмадик. Лекин финалдамиз! Ўйин рақиб уйида ўтаётгани уларнинг фойдасига ишлайди. Катта босим остида қолишимизни билиб турибмиз. Лекин биз бу нарсаларга эътибор бермай, майдондаги функционал вазифамизни бажара олсак, ғалаба қозонамиз. Шунчаки, буни қаттиқ хоҳлаш керак», – дейди Италия бош мураббийи Роберто Манчини.

Инглизлар устози Гарет Соутгейт: "Биз финалга чиққанимиздан бағоят хурсандмиз. Аммо олдинда яна бир забт этилиши шарт бўлган катта тўсиқ мавжуд. Италия оҳириги икки йил ичида мукаммал шакклнган жамоага айланди. Мен буни уларнинг ўйинларини кузата туриб сездим. Ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам етарлича ресурсларга эга. Шахсан мен Италия кўрсатаётган ўйинларини жозибадор деб ҳисоблайман. Улар финалга ҳақли эди ва шу сабаб финалда".

Евро 2020 финалини бугун 23:50дан бошлаб, Узрепорт ТВ телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Киритилди: 13:48, 11.07.2021.
Ўқилди: 3087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.