Кириш Регистрация

«Ал-Иттиҳод» Матьяж Кекни истеъфога чиқарди

Баҳо:
+ | -

Жидданинг «Ал-Иттиҳод» клуби бош мураббийи Матьяж Кек истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.

Бу ҳақдаги хабар Саудия Арабистони чемпионати 19-туридан ўрин олган «Ар-Риёд»га қарши сафар учрашувидан сўнг эълон қилинди. Ушбу учрашувда жиддаликлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Саккиз карра Саудия чемпиони ҳисобланган «Ал-Иттиҳод» ушбу мавсум жуда суст ўйин кўрсатмоқда. Ўтказилган 19 учрашувдан кейин клуб ҳисобидаги 25 очко билан мусобақа жадвалининг 6-ўрнида бормоқда. Чемпионат пешқадами — «Аш-Шабоб» билан орадаги очколар фарқи 22 тага тенг.

50 ёшли Матьяж Кек 2010 йил ЖАРда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатига Словения терма жамоасини олиб чиққан мутахассис ҳисобланади. Мураббий фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча номаълум.

«Ал-Иттиҳод» Осиё Чемпионлар Лигаси «В» гуруҳида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Икки жамоа ўртасидаги 6 март куни бўлажак ўйинга саудиялик футболчиларни жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланган Абдулла Ғораб тайёрлайди.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 21:04, 08.02.2012.
Ўқилди: 12353 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.