Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Стерлинг йиқитилган вазиятда пенальти тўғри белгиланганмиди? УЕФА ҳакамлар қўмитаси раиси жавоб берди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Ҳакамлар қўмитаси раиси Роберто Розетти Евро-2020 ярим финал босқичи бўлиб ўтган Англия ва Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарган ҳакам Данни Маккели данияликлар дарвозаси томон пенальти тўғри белгиланганини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, инглизлар ҳужумчиси Раҳим Стерлинг жарима майдончаси йиқилган пайтда белгиланган пенальти баҳсларга сабаб бўлди. Англия эса қўшимча бўлимларда ушбу вазият ёрдамида гол уриб, ғалабани илиб кетди.

«Биз ушбу вазиятни муҳокама қилишимиз мумкин. Чунки, биз муҳокамалар учун очиқмиз. Аммо пенальти тўғри белгиланди. Ҳакам вазиятни кўрди, видеоассистент рефери тизими (VAR) қарор тўғри эканини тасдиқлади. Бу вазиятда ҳимоячи тўпга тегмади, аммо ҳужумчи билан контакт бор эди», — деди Розетти.

Розетти, шунингдек, Европа чемпионатида ҳакамлар иши аъло даражада бўлганини таъкидлади.

«Евро-2020да ҳакамлик муваффақиятли бўлди. Биз ҳакамлар, уларнинг ёрдамчилари ҳамда VARнинг аъло даражада ишлаганига гувоҳ бўлдик. 51та ўйин ўтказилди, танқидлар учун сабаблар эса кам бўлди.

Шунингдек, ўйинчилар, мураббийлар ҳакамларни ҳурмат қилишганини таъкидлашни истардим. Шу боис, мусобақа давомида ҳакамлик савияси ва VAR ишидан тўла қониқиш ҳосил қилдик», — деди Розетти.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 18:52, 14.07.2021.
Ўқилди: 3856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.