Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Аргентиналиклар ҳужумда ҳаракат қилишади

Баҳо:
+ | -

Манчестер шаҳрининг мовий томонидаги 10 йиллик хизматидан сўнг, Серхио Агуэро мавсум охирида клуби билан хайрлашди. У ўн йиллик фаолияти давомида кўплаб совринларга эга чиқди. Агуэро Премиер Лиганинг энг яхши тўпурарлари қаторида эди. Шубҳасиз, унинг ўйинини бутун футбол дунёси эсида сақлайди. «Манчестер Сити»нинг гранд клубга айланишида Агуэронинг хизматлари катта.

Ўтган мавсум якунида «шаҳарликлар» юлдузи Агуэро клубни тарк этишини ва янги мавсумни «Барселона»да бошлашини маълум қилганди. У Каталонияда асосан заҳира ўриндиғида қолишини билса ҳам шуни маъқул кўрди.
Испаниянинг «АС» нашри «кўк-анорранглилар» Ла Лиганинг янги мавсуми ҳужум чизиғида Ансу Фати ва Мемфис Депай томонидан қўллаб-қувватланадиган Лионел Месси билан бошлаши мумкинлигини ёзганди.
Агуэро эса «Сити»даги 19,8 миллионга баҳоланган шартномаси тугаганлиги сабаб, қайсидир клубга ўтиши керак эди. Унинг «бўш қолиши»ни эшитган Европанинг кўплаб гранд клублари таклифлар билан чиқишди. Бунда «Ювентус» энг катта фигура эди. Бироқ Агуэро «Ноу Камп»ни танлади.

33 ёшли Агуэро «Барселона»да йилига 5,1 миллион фунт-стерлинг ишлаб топади. У Каталонияга кўчиб ўтишида ҳамюрти Мессининг берган маслаҳати катта роль ўйнаганлигини айтди. 34 ёшли 6 карра Олтин тўп соҳиби Месси, клуби билан шарномаси якунлангач, ҳозирча расман ишсиз бўлиб турибди. Бу борада «Барса» президенти Жуан Лапорта Серхио Агуэро билан ҳамкорликда Мессини клубда олиб қолишга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган. Лапорта бу ҳақда «Ла Вангуардиа» нашрига берган интервьюсида шундай дейди: «Мен Мессини тезроқ янги шартномага рози бўлишини истардим. Чунки бизга унинг қобилияти ҳар қадамда азқотади. Агуэро эса бизга бу борада ёрдам беряпти».

Серхио Агуэро ўтган мавсумни жароҳатлар билан курашиб ўтказди. Шу туфайли бутун мавсум давомида Премиер лигада атиги 7 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушди, холос. Гвардиола Агуэронинг сўнгги мавсумида уни максимал даражада ўйин амалиётида бўлишини таъминлаганини айтди. Агуэро янги мавсумни Барселонада маошининг 75 фоизи қисқартирилган ҳолда бошлайди. У Месси билан бир сафда тўп суришни истаганини яшириб ўтирмайди. Эндиликда каталонияликлар таркибида икки аргентиналик жуфтлигини кўришимиз мумкин бўлади. Бу қизиқ бўлиши аниқ!

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Киритилди: 13:57, 15.07.2021.
Ўқилди: 4181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.