Англия футбол ассоциацияси мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи, итальян мутахассиси Фабио Капеллонинг истеъфосини қабул қилди.
Мураббийнинг бундай йўл тутишига асосий сабаб дея Англия Футбол ассоциациясининг «Челси» ҳимоячиси Жон Террини сардорлик бағичидан маҳрум этганлиги тушунтирилмоқда.