Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Европада ўз сўзини айтиб улгурмаган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Трансферлар ҳақида суҳбатлашиш доимо қизиқарли. Янги клублар ва чемпионатларда катта номларни кашф қилиш эса футбол мухлисларига ўзгача ҳолатни бахш этади. Исталган ОАВга ўтинг, мана бу эски гап: Ҳоланд, Санчо, Погба, Кейн қаерга боради ...

Буларнинг барчаси ҳақиқатан ҳам қизиқ, аммо бу сафар биз камдан-кам муҳокама қилинадиганлар ҳақида гапиришга қарор қилдик. Булар ўзларини бутун дунёга эълон қилишга тайёр бўлган 22 ёшгача бўлган бешта истеъдод эгалари ҳақида суҳбатлашамиз.

Душан Влахович, 2000 - йил ("Фиорентина")

"Фиорентина" 2018 йилда "Партизан" жамоасидан сотиб олган Душан Влахович трансферини эълон қилди. Сербиялик форвард флоренцияликлар ҳужум марказини кучайтириш мақсадида харид қилинган эди. Бир неча мавсум давомида "Фиорентина" ёшлар жамоаси сафида тўп сурган футболчи, кейинчалик асосий жамоага ҳам жалб қилинди. Иқтидорли серб футболчиси ўтган мавсумда А Серия чемпионати доирасида 30 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 гол ёздириб қўйди. Қолаверса, майдонга тушган ҳар бир баҳсда ўзини яхши томонлама намойиш этди. Шундан кейин Душаннинг "совчилари" анча кўпайиб қолди. Хусусан, "Милан", "Рома", шунингдек, Европани гранд жамоалари ҳисобланган "Арсенал", "Атлетико" ва "Лейпциг" футболчининг хизматларидан фойдаланишга қизиқиб қолди.
Аммо, клуб ўтган мавсум охирида Влаховични таркибда сақлаб қолишга эришди. Жорий йилги мавсумда ҳам сербиялик футболчи ажойиб мавсумини ўтказмоқда. Гарчи, Флоренция клуби Италия чемпионатида кутилган натижани кўрсата олмаётган бўлса-да, бу Душаннинг ўйинига таъсирини ўтказмаяпти. Ҳужумчи, ҳозиргача А Серияда 29 учрашув ўтказиб, 15 марта рақиб посбонини ранжитишга эришган. Сербияликнинг ушбу ўйинларидан кейин, "Милан" жамоаси мураббийи Стефано Пиолининг шахсан ўзи мазкур футболчига қизиқиш билдирган. Келаётган трансферлар мавсумида катта эҳтимол билан Душан Милан жамоасига ўтиши мумкин.

Майкл Олисе, 2001 - йил ("Рединг")

19 ёшли "Рединг" ярим ҳимоячиси Олисе ўтган йилги Чемпионшипда шу қадар яхши иштирок этганки, унга Англия, Германия, Италия ва Франциянинг бир қатор клублари харидор бўлишди. Француз футболчиси "Челси" ва "Манчестер Сити" клублари академиясининг тарбиячиси ҳисобланади. Кейинчалик, ёш иқтидор эгаси Англиянинг иккинчи даражали чемпионати вакили "Рединг" сафига бориб қўшилган эди. Бир неча йил давомида мазкур клубнинг турли ёш доирасидаги жамоалар сафида тўп тепган футболчи, ўтган мавсумдан эътиборан асосий жамоага таклиф этилди.
Олисе кучли ўнталикда ўйнашни яхши кўради ва шунга мос равишда ҳозирда футболчи Чемпионшипда 10 та голли узатмани амалга оширган. Бу натижа лигадаги иккинчи энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Қолаверсаа, Майкл ҳисобида 39 учрашувда киритган 6 голи ҳам мавжуд. Олисе ва "Рединг" ўртасидаги шартнома 2022 йилда тугайди. Лекин, келаётган ёзда биз футболчини "Боруссия Д", "Лейпциг", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Челси", "Наполи" ва "Монако" каби жамоалар таркибида кўришимиз мумкин. Чунки, мазкур жамоалар англиялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирган.

Педро Гонсалвеш, 1998 - йил ("Спортинг")

Бруно Фернандеснинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши АПЛнинг энг яхши келишувларидан бири бўлди ва энди кўпчилик агентлар Португалия Премера - лигасига ҳам катта эътибор билан қарамоқда. Ҳозирда ҳам, мазкур чемпионатда топ лигалар даражасида ўйнай оладиган футболчи тўп тепмоқда. Бу "Спортинг" аъзоси - Педро Гонсалвеш.
22 ёшли ярим ҳимоячи марказда ёки қанотда ҳам ўйнай олиши мумкинлиги кўпчилик мутахасислар эътиборига тушган. Футболчининг Португалия чемпионатидаги натижаси ҳам кўзга кўринарли. 24 учрашув ва 16 гол. Ушбу натижага баъзи ҳужумчилар ҳам эриша олмаслигини ҳисобга олсак, бу ярим ҳимоячи учун ажойиб натижа. Брунога айни пайтда Европани кўпгина етакчи жамоалар таклиф тайёрлаш учун ҳаракат қилмоқда. Хусусан, "Манчестер Юнаед" ва "Арсенал" футболчи учун миллионлардан воз кечиши ҳақида яширмаяпти.

Нуну Мендеш, 2002 - йил ("Спортинг")

"Спортинг" Португалия чемпионати турнир жадвалининг энг юқори қисмида жойлашган. Клуб ички чемпионатда бир марта ҳам мағлубиятга учрамай, ўзига хос натижа қайд этмоқда. Бундай серияни қўлга киритишда, лигадаги 26 ўйиннинг 22 тасида қатнашган 18 ёшли Нуно Мендешнинг ёрдамисиз тасаввур қилиш қийин. Мазкур ҳимоячи аллақачон Португалия терма жамоасига чақирув олгани, унинг қобилиятини кўрсатиб беради.
Нуну Мендеш - ҳар қандай жамоа учун замонавий чап қанот ҳимоячиси. Шу билан бирга, футболчининг ўйини кундан-кунга ўсиб бормоқда. Португалиялик иқтидорга ҳозирда Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳрликлар" футболчи учун "Спортинг"га нақд 70 миллион евро тўламоқчилига ҳақида айтиб ўтди. Албатта, бу маблағ ёш ва тажрибасиз ҳимоячи учун кўпдек туюлар, аммо унинг ўйинидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу нормал сумма ҳисобланади. Қолаверса, "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Реал" каби етакчи жамоалар ҳам футболчининг хизматидан фойдаланмоқчилигини айтиб ўтган. Кузатамиз. Келаётган ёзда мазкур жамоаларнинг қайси бири илдамлироқ ҳаракат қилар экан.

Абдалла Сима, 2001 - йил ("Славия Прага")

"Славия Прага"нинг Европа Лигасидаги ҳар бир учрашувида, ўзининг тезлиги ва юқори даражада ўйнай олиши билан ажралиб турди. Футболчи яшил қитъа клублари орасидаги иккинчи даражали мусобақада 11 учрашувда 4 гол уриб, ўзини ҳар томонлама намойиш этди ва жамоасини чорак финалгача чиқишига катта ёрдам берди. 
Футболчи Чехия ички чемпионатида 28 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урган. Ҳозирдан мазкур чемпионатда тўп сурадиган ҳимоячилар айтишадики, Сима каби техник томондан етук ва тезкор футболчига қарши ўйнаш - бош оғриғи.
Ҳозирда, футболчига расмий таклиф билан чиқишга тайёр бўлган клублар етарлича топилади. Мазкур жамолар орасида, "Ювентус"нинг ҳам борлиги эътиборга молик. Шунингдек, Лондоннинг "Арсенал" ва "Вест Хэм" каби жамоалари ҳам сенегаллик иқтидор учун қизиқиш билдирган. 

Киритилди: 23:29, 15.07.2021.
Ўқилди: 3711 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.