Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Ювентус"нинг ажойиб топилмаси. Мойзе Киннинг ажойиб мавсуми

Баҳо:
+ | -

Мойзе Кин 2000 йил 28 февралда Италиянинг шимолий қисмида Ивуариялик оилада туғилган ва олти йилни “Ювентус” академиясида ўтказган.


Киннинг парвоз қилиши:

У 2015-16 йилларда “Ювентус”нинг ёшлари сафида 25 учрашувда 24 та гол уриб, у, ОАВ ҳамда тажрибали мураббийлар Пеп Гвардиола ва Арсен Венгернинг эътиборини тушди.

Кинга 16 ёшида “Ювентус” профессионал шартнома таклиф қилди. 2016 йил 19 ноябрда у 16 ёш, 8 ой ва 23 кунлигида клуб асосий жамоасининг энг ёш футболчи сифатида дебют қилди.

Уч кундан сўнг, у 2000 йилларда туғилган биринчи Чемпионлар Лигасида дебют қилган футболчи сифатида тарихга кирди. 2016-2017 йилги мавсум охирида у “Болонья” дарвозасига гол урди ва 21-асрда туғилган А Серияда гол урган биринчи футболчига айланди.


Аммо, дебют мавсумида Кин асосий таркибда атиги тўртта ўйинда майдонга тушган. Шу сабабли ўтган мавсумда у мунтазам машғулот ўтказиш учун “Верона”га ижарага бериб юборилди. Унинг ажойиб ҳаракатлари “Болония”ни Б Серияга тушиб кетишдан асраб қололмади. Лекин Кин тўплаган тажриба бебаҳо эди.


Кин Туринга қайтди, сабаби “Ювентус” Роналдуни “Реал Мадрид”дан 99,2 миллион фунтга сотиб олган эди.

Кинга: “Сиз нега Туринга қайтдингиз?, У ерда захирада қолиб кетмайсизми?”,- дея савол беришди. Аммо Кин жуда ҳам чиройли жавоб қайтарди: “Мен машғулотларда Криштиану Роналдудан ўрганаман. Яқинда унинг барча сирларини ўғирлайман!”.

Балотелли ва футбол университети:

Кин клубда ва терма жамоада бундай жадал ривожланишига ғалати Балотеллидан жуда катта қарздор. Чунки у доим Кин билан яхши алоқада бўлиб, ўз маслаҳатларини бериб турган.


Балотелли Кин сингари африкалик оилада туғилган ва икки ёшида Италияга кўчиб ўтган. Иккала футболчи ҳам футболчилик фаолияти давомида ирқчиликдан азият чекишди ва Италиянинг фуқаролиги тўғрисидаги қонунга қарши курашишди.

Кин Балотелли билан муносабатлари ва тажрибалари ҳақида кўп гаплашишган. Улар орасида ўн йиллик фарқ бор, аммо уларнинг муносабатига тасир қилмади. Балотелли Кинга доим ўзи қилган хатоларни такрорламасликни таъкидлаб турди.

Италияда “Фуқаролик тўғрисида”ги қонун табиатан камситувчи ҳисобланади. Агар сизнинг ота-онангиз италиялик бўлмаса, сиз Италия фуқароси бўлиш учун 18 ёшга тўлишингизни кутишингиз керак.

Киннинг ота-онаси Италияда 30 йил яшаган ва Кин аслида Италия фуқароси бўлган, аммо бу қонун унга ҳали ҳам балоғат ёшига етгунча кутишни талаб қилган. Аммо охир-оқибат, фуқароликни олиш жараёни тезлашди.

Кинанинг агенти Мино Райола ҳам ҳужумчига Златан Ибрагимович ва Роналдудан ибрат олишни маслаҳат берди, чунки Роналдунинг машғулот майдонидаги таъсири ёш истеъдодлар ривожланишида катта омил бўлиб улгурган.


Кин “Ювентус”ни “футбол университети” деб атаган, чунки истеъдодларнинг доимий равишда йиғилишини ҳисобга олган, аммо Мойзенинг ўзи “Аякс” ва “Милан”нинг қизиқишини эътиборсиз қолдирган.

Куч ва тезкорлик:

“Ювентус”нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри Моисе ҳақида шундай деган эди: “У “Ювентус”да қолиши керак, техник жиҳатдан ривожланиши, чемпионлар билан машғулот ўтказиш ва ўзини яхшилаши зарур.

Кин тўп билан узоқ вақт бирга бўлишни ёқтирмайди. У биринчи 15 метрга тезликда кучли. Ҳужумни тугатиш ишларини жуда яхши бажаради.

Кин марказ ҳужумчиси, аммо у майдон бўйлаб ўйнашга тайёр. Унинг ўнг оёғи чапдан яхшироқ, лекин у иккала оёғини тенг даражада ишлата олади. Унда шунчаки футболчида бўлиши керак бўлган барча нарсани жамланган”.

Мйзе Кин профессионал фаолияти давомида “Ювентус”, “Верона” ва “Эвертон” клубларида ҳаракат қилди. Ҳозирда у ПСЖ клубида ёрқин ўйин кўрсатмоқда.

Киннинг турли клублардаги статистикаси:

 

“Ювентус” – 21 учрашув ва 8 гол;


“Верона” – 20 учрашув ва 4 гол;


“Эвертон” – 37 учрашув ва 4 гол;


ПСЖ – 41 учрашув ва 17 гол.

Умумий статистикаси: Кин профессионал фаолиятида 119 учрашувда ҳаракат қилган ва 33 гол уришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 23:24, 16.07.2021.
Ўқилди: 2651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.