"Женоа" мавсум олди йиғинини Австрияда ўтказмоқда. Генуяликлар дастлабки ўртоқлик ўйинини маҳаллий клуб "Штубай" билан ўтказди.
Учрашув италияликларнинг йирик ғалабаси билан якунланди — 5:0. Элдор Шомуродов учрашувдаги биринчи гол муаллифига айланди. Ҳужумчимиз бош билан рақиб дарвозасига тўп киритди.