Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

ФИДE Жаҳон кубоги-2021: Жаҳонгир ва Жавоҳирдан сенсацион ғалаба!

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДE Жаҳон кубоги тобора қизғин тус олмоқда.

Айни пайтда дунёнинг энг кучли шахматчиси бўлмиш Магнус Карлсен ҳам муваффақиятли дона сураётган мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил этишидан хабарингиз бор. Мусобақа ғолиби якунда 110 000 долларга эга бўлади.

Кеча бўлиб ўтган Жаҳон кубогининг 1/64 финал босқичидан ўрин олган иккинчи партия учрашувларида ёш гроссмейстерларимиз Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов кучли рақибларига қарши муносиб дона суришди.

Қувонарлиси, Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик гроссмейстер Аравиндх Читамбарамни 1,5:0,5 ҳисобида таслим этди ва учинчи даврага, яъни 1/32 финал босқичига йўл олди. Энди Абдусатторов франциялик машҳур гроссмейстер Аниш Гири билан тўқнаш келади. Гири россиялик Борис Савченкодан 2:0 ҳисобида устун келди.

19 ёшли гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов дунё тарихидаги иккинчи ёш гроссмейтер, 2015 йилги ФИДE Жаҳон кубоги ғолиби, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони (2012 йил), блис бўйича жаҳон чемпиони (2016), 2013 ва 2019 йилларда жамоавий жаҳон чемпионатида икки бор чемпионлик тожини кийган россиялик машҳур шахматчи Сергей Карякинга ҳар икки партияда ҳам ютқазиб қўйди. Яна бир вакилимиз Нодирбек Ёқуббоев эса чехиялик номдор гроссмейстер Давид Наварага 0,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди.

Жаҳонгир Воҳидов ҳамда Жавоҳир Синдаровлар эса иккинчи партияда ҳам номдор рақиблари билан муросага келишди. Натижада улар ҳал қилувчи тай-брекда ўз омадларини синаб кўришадиган бўлди.

Ҳозиргина якунланган тай-брекда Жаҳонгир Воҳидов сенсацион ғалабага эришди. У кимсан Лениер Перез Домингесни мағлуб этди ва учинчи босқичга йўл олди. Таққослаш учун: айни пайтда ФИДE таснифида Жаҳонгир 2534 рейтинг очкосига эга бўлса, унинг рақиби ҳисобида 2758 рейтинг очкоси бор.

Жаҳонгирнинг ортидан Жавоҳир Синдаров ҳам шов-шувли ғалабага эришди. Дунёнинг энг ёш гроссмейстерларидан бири бўлиб турган Синдаров форс миллатига мансуб Франция фуқароси Алиризо Фирузжадан устун келди ва шу тариқа 1/32 финалга йўл олган шахматчиларимиз сони уч нафарга етди. Таққослаш учун: Фирузжа ФИДE таснифида 2759 рейтинг очкосига эга. Жавоҳирнинг бу борадаги кўрсаткичи эса 2558ни ташкил этмоқда.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 06:40, 18.07.2021.
Ўқилди: 7335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик