Кириш Регистрация

Коста Гутинер: “Ўзбекистон футболини яхши биламан”

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, айни пайтда "Навбаҳор" кўригида бир қатор хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. Улардан бири бразилиялик ҳужумчи — Коста Тенорио Гутинер. Гутинер билан клуб расмий сайти учун қисқача мнтервью берди.

— Юртимиз футболи ҳақида маълумотга эгамисиз?
— Сўнгги 5 йилдан буён Украина клубларида ўйнаяпман. Шу боис, Ўзбекистон футболини яхши биламан. “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ҳақида эшитганман. “Навбаҳор”нинг ажойиб мухлисларга эга эканлиги, жамоа кўплаб совринларни қўлга киритганидан хабарим бор.

Клуб томонидан менга 2019 йили, яъни, Киевнинг “Оболонь” клубида тўп тепаётганимда ҳам таклиф бўлганди. Аммо ўшанда айрим сабабларга кўра, Наманганга кела олмагандим. Мана энди, “Навбаҳор” машғулотига қўшилдим.

Жамоада мени жуда илиқ кутиб олишди. Барча йигитлар билан бирпасда яхши чиқишиб кетдим. “Навбаҳор”нинг машғулотларига ҳам кўплаб мухлислар ташриф буюришар экан. Умуман олганда, Наманганга келганимга эндигина 6 кун бўлган бўлса-да, худди бир ойдан буён шу ерда юргандекман, гўё.

— Қайси футболчининг ўйинига ҳавас қиласиз?
­— Албатта, ҳамюртим бўлганлиги боис, Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг ўйинларига ҳавас қиламан.

— Евро-2020 ва Копа Америка – 2021 мусобақаларининг финал ўйинларини томоша қилдингизми?
— Албатта, томоша қилдим. Бундай баҳсларни қолдириб бўларканми?

Евро-2020 финалида Италия терма жамоасининг зафар қучишини кутгандим. Бу тахминим ўзини оқлади ва итальянлар чемпион бўлишди. Копа Америка – 2021 финалида эса терма жамоамизнинг мағлубиятга учрашини эса тўғриси, кутмагандим. Боиси, учрашув Бразилияда ўтказилганди. Аммо, нимаям дердим, бу футбол. Тўғри, Аргентина термаси кучли жамоа ҳамда унинг таркибида жаҳоннинг энг кучли футболчиси Лионель Месси ўйнайди. Бироқ аргентиналиклар ҳамюртларимиз томонидан йўл қўйилган битта хатодан самарали тарзда фойдаланиш эвазига ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

— Мухлисларга тилакларингиз...
— “Навбаҳор” юқори ўринлар учун курашадиган жамоа. Клуб билан шартнома имзолайдиган бўлсам, ўзимнинг нималарга қодирлигимни майдонда ўз ўйиним ва голларим билан исботлашга ҳаракат қиламан.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:00, 18.07.2021.
Ўқилди: 6146 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик