«Бавария» ўз яримҳимоячиси Корентен Толиссони сотишга тайёр. Бу ҳақда немис нашрлари хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, Толиссо билан шартнома имзолашни истаган клублар 20 миллион евро тўлашлари керак. Француз учун асосий давогар - бу «Ювентус».
Маълумот учун, 2020/2021 йилги мавсумда Толиссо Бундеслигада 16 учрашув ўтказиб, 1 та гол урган.