Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Оливье Жирунинг «Милан»да «қарғиш теккан» рақамни олгани ҳақида

Баҳо:
+ | -

Оливье Жиру «Милан»га ўтди. Ҳужумчи нафақат ўзига қадрдон бўлиб қолган Лондонни (француз фаолиятининг деярли 10 йилини Англия пойтахтида ўтказган), шунингдек, рақамини ҳам ўзгартирди – Оливье янги жамоасида 9-рақам остида ҳаракат қилади.

Ушбу хабарлардан кейин кўплаб мухлислар «бекор 9-рақамни олибди», «Милан» 9-рақамни муомаладан чиқариши керак» каби изоҳлар ёза бошлади. Бу «Милан»да 9-рақамга «қарғиш теккани» ҳақидаги гап-сўзлар фонида айтилган фикрлар эди. Филиппо Индзагидан (2012 йилда фаолиятини якунлаган) кейин 9-рақамни олганларнинг барчаси ё муваффақиятсизликка учраган, ё қайд этган статистикаси ўзининг мақомига тўғри келмаган.

Қуйидаги расмда ҳам буни кўриш мумкин:



Албатта, «Милан»нинг сўнгги ўн йилликдаги харидлари идеал трансфер сиёсатига эга клубнинг намунаси эмас. Боиси, бошқа рақамлар остида, (бошқа) ўйинчилар ҳам кутилган натижа ва сарфланган пулни оқламаган. Аммо Марко ван Бастен ва Жорж Веа каби ўйинчилар тўп сурган қизил-қора форма учун рақамнинг сеҳри ҳамон муҳимдир.

Буни ўша пайтдаги «Милан»нинг спорт директори Леонардонинг сўзлари ҳам тасдиқлаши мумкин. У 2019 йилда, Кшиштоф Пёнтек «Женоа»дан трансфер қилинган вақтда шундай деганди: «У 9-рақамни олишни хоҳлаган эди, аммо бунга (рақамга) муносиб бўлиш керак деб ўйлаймиз, Шунинг учун биз унинг ўрнига 19-рақамни беришга қарор қилдик».

Пёнтек ўзи учун омадли бўлган мавсумни ўтказиб, «Милан»нинг мавсумдаги 9 та голига муаллифлик қилди (трансфергача «Женоа»да 13 та гол урганди) ва муносиб бўлиб 9-рақамни олди. Аммо олти ойдан сўнг «Ҳерта»га жўнаб кетди.

— Рақамини "9"га ўзгартириш билан боғлиқ воқеа Алешандре Патога ҳам фойда келтирмаган (Индзаги нафақага чиққанидан кейин унинг рақамини олади) – бразилиялик жароҳат олиб, деярли майдонга тушмайди ва кўп ўтмай «Коринтианс»га жўнайди;

— Матри, Торрес, Дестро, Игуаин ва Манжукич ҳам «Милан»да атиги олти ой давомида тўп суради.

— 2008/09 йилги мавсум – 9-рақамли футболчи «Милан» таркибида камида 10 та гол урган сўнгги мавсум бўлиб қолди (Индзаги – 13 та гол);

— «Милан»да Индзаги кетганидан кейин ҳам А Серияда 10+ гол урган футболчилар етарли: Стефан аш-Шааравий, Жампаоло Паццини, Марио Балотелли, Жереми Менез, Карлос Бакка, Патрик Кутроне, Златан Ибраҳимович ва Франк Кессиэ. Аммо уларнинг ҳеч бири 9-рақамда ўйнамаган.

Жирунинг ушбу нохуш анъанага чек қўя оладими, бу унинг ўйин вақтига боғлиқ: 2015/16 йилги мавсумдан бери у на «Арсенал», на «Челси»да асосий футболчи бўлган. Премьер Лигада ўтган мавсумда Оливье атиги 17 учрашувда майдонга тушди ва 4 та гол урди. Унинг асосий ютуқлари Чемпионлар Лигасига тўғри келди: Жиру унда бир ўйинда «Севилья» дарвозасини 4 бор ишғол қилди ва «Атлетико»га қарши баҳсда қайчи услубида гол урди.

Шу билан бирга 2009/10 йилги мавсумдан 2016/17 йилгача Жиру Франция ва Англия чемпионатларида камида 11 тадан гол уриб келган.

Франциялик футболчи кузда 35 ёшга тўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:00, 20.07.2021.
Ўқилди: 5157 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик