Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Бари» ўйинчилари келишилган ўйинларда иштирок этганликда айбланмоқда

Баҳо:
+ | -

Судья Гвидо Сальвининг сўзларига кўра, ўтган мавсум «А» Серияда тўп сурган «Бари» бир қатор келишилган ўйинларни ташкил этиш ишига алоқадор. Бу ҳақда «Associated Press» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Футболчилар тергов қилиб бўлинган. Судьянинг сўзларига кўра, улар эътиборни клубнинг бошқарувчиларига қаратишга ҳаракат қилишган.

«Бари» шифокори Анжело Яковелли, тўрт кун қамоқдан бўлганида кейин, чоршанба куни озодликка чиқарилган. Бироқ, айни вақтда, уй қамоғида сақланмоқда. Уни футболчилар ва келишилган ўйинларни ташкил қилиш билан шуғулланган жиноятчи етакчилар ўртасидаги воситачи сифатида гумон қилишмоқда.

Жамоанинг «Болонья»га қарши (4:0), шунингдек, «Милан», «Сампдория», «Рома» ва «Палермо»га қарши ўйинлари келишилгани гумон қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Бари» ўтган мавсум якунларига кўра «А» Серияни тарк этган.

Келишилган ўйинлар боғлиқ шов-шувли суриштирув ишлари бўйича шу кунгача 33 киши, қонунга зид ҳамжамият ва товламачиликни ташкил этишда айбланиб, ҳибсга олинган. Улар орасида «Аталанта»нинг собиқ сардори Кристиано Дони ва «Лацио»нинг собиқ сардори Жузеппе Синьори кабилар бор.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:52, 09.02.2012.
Ўқилди: 10277 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.