Бугун Японияда XXXII ёзги олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Эртадан эса бир нечта спорт турларида медаллар учун баҳслар бошланиб кетади.
Gracenote портали мусобақада қайси мамлакат нечта медаль қўлга киритишини тахмин қилди. Уни ҳисоб-китоб қилишда спортчиларнинг сўнгги йилларда қайд этган натижалари инобатга олинди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли бу галги олимпиада натижаларини тахмин қилиш энг қийин иш экани таъкидланди.
Унга кўра, Ўзбекистон делегацияси мусобақада жами 11та — 5та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритади. Бу натижа орқали мамлакатимиз умумжамоа ҳисобида кучли 30таликдан ўрин олиши кутилмоқда.
Медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи поғонани АҚШ эгаллаши кутилмоқда. Иккинчи ўринни эса Россия олимпия қўмитаси аъзолари эгаллаши тахмин қилинган бўлса, Хитой бу борада кучли учликка киради. Мезбон Япония эса тўртинчи поғонани банд этади.