Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Австралия терма жамоаси аъзоси «Бунёдкор»да!

Баҳо:
+2 | -

9 февраль куни тунда “Бунёдкор”нинг Анталиядаги қароргоҳига айланган “Blue waters” меҳмонхонасига Австралия терма жамоаси аъзоси Давид Карни “қалдирғочлар” ихтиёрига келиб қўшилди.

Ушбу футболчи юртимиз футбол ишқибозларига яхши таниш. Ўтган йили Қатарда ўтган Осиё чемпионатида Давид Карни Австралия терма жамоаси сафида ҳаракат қилганлигини кўпчилик яхши эсласа керак. Айниқса, Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасида кечган ярим финал учрашувида Карни яхши ўйин кўрсатиб, терма жамоамиз дарвозасига битта гол урган ва битта голли пас оширган эди.

Давид Карни ўз оиласи билан Англияда истиқомат қилади. У футболчилик фаолиятини ҳам айнан премьер-лига вакили “Эвертон” клубида бошлаган. Кейинчалик у Англиянинг “Шеффилд Юнайтед”, “Норвич Сити”, “Блекпул” Голландиянинг “Твенте” каби клубларида давом эттирди. Давид 2011 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Испания иккинчи премьероси (Сегунда) вакили “Алькоркон” клубида фаолият олиб бораётган эди. «Алькоркон» клуби билан 2011 йилнинг ноябрь ойида қисқа муддатли шартнома имзолаган австралиялик футболчи сўнгги бор ушбу клуб сафида шу йилнинг 12 январь куни Испания кубоги доирасида премьеро пешқадамларидан бири “Леванте” клубига қарши ўйнади.
 
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:
Тўлиқ исми: Давид Ремонд Карни
Туғилган санаси: 30.11.1983
Туғилган жойи: Сидней, Австралия
Фуқаролиги: Австралия
Бўйи: 181 см
Вазни: 70 кг
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:

Йил

Жамоа

Ўйин

Гол

2002-2003

«Эвертон» (Англия)

-

-

2003-2004

«Олдхам Атлетик» (Шотландия)

-

-

2004-2005

«Хамилтон» (Шотландия)

8

-

2005-2007

«Сидней ФК» (Австралия)

38

8

2007-2009

«Шеффилд Юнайтед» (Англия)

21

2

2009

«Норвич Сити» (Англия)

9

-

2009-2010

«Твенте» (Голландия)

11

-

2010-2011

«Блекпул» (Англия)

11

-

2011

«Алькоркон» (Испания)

8

-


Австралия терма жамоаси сафида 39 учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урган.

Манба: www.fcbunyodkor.com

Ҳақиқатдан ҳам "Бунёдкор"нинг легионер ўйинчиларга қўяётган талаба юқорига ўхшайди.

Киритилди: 03:31, 10.02.2012.
Ўқилди: 12103 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.