Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Лацио», ўн киши бўлиб, «Чезена»дан ғалабани юлқиб олди

Баҳо:
+ | -

Италия «А» Серияси 23-тур ўйинлари старт олди.

Турни «Лацио» ҳамда «Чезена» жамоалари ўртасидаги учрашув очиб берди. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Лацио» учун мусобақа аутсайдерларидан бирига қарши ўйин осон кечгани йўқ.

Ўйиннинг 14-дақиқасида Адриан Мутуни «Чезена»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 35-дақиқада Винченцо Яквинта пенальтидан ҳисобни 2:0га етказди. Бунгача эса қўпол қоидабузарлиги учун «Лацио» ҳимоячиси Абдулай Конко майдондан четлатилганди.

Иккинчи бўлимда римлик футболчилар ҳақиқий матонат кўрсатиб, «Чезена»дан ғалабани юлқиб олишди. 53-дақиқада Эрнанес ҳисобни қисқартирган бўлса, 61-дақиқада Сенад Лулич ўртадаги мувозанатни тиклади. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Либор Козак охир-оқибат «Лацио»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Лацио», камида икки кунга, мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Агар 11 февраль, шанба куни бўлажак «Милан»га қарши ўйинда «Удинезе» ғалаба қозонса олса, у ҳолда «Лацио» яна тўртинчи ўринга тушиб қолиши мумкин.

23-турнинг қолган учрашувлари шанба, якшанба ва душанба кунлари давом этади.

Италия «А» Серияси
23-тур учрашуви

9 февраль, пайшанба
ЛАЦИО – ЧЕЗЕНА 3:2 (0:2)
Голлар: Эрнанес (53), Лулич (61), Козак (63) — Муту (14), Яквинта (35).
Четлатиш: Конко (35, «Лацио»).

11 февраль, шанба
Удинезе – Милан
Кальяри – Палермо

12 февраль, якшанба
Парма – Фиорентина
Катания – Женоа
Аталанта – Лечче
Интер – Новара
Болонья – Ювентус

13 февраль, душанба
Наполи – Кьево
Сиена - Рома

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:54, 10.02.2012.
Ўқилди: 10294 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.