Токио-2020 Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик илк спортчи ўз иштирокини бошлади.
10 метрдан милтиқдан ўқ отиш бўйича Мухтасар Тоҳирова саралаш босқичида иштирок этди. У 60та уринишдан сўнг 622,2 балл тўплади ҳамда 50 спортчи орасида 33-ўринни эгаллади. Энг юқори балл жамғарган 8 нафар мерган эса финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.
Шу тариқа, Тоҳирова Токио-2020даги илк иштирокини якунлади. Энди у 50 метрдан милтиқда отиш мусобақасида иштирок этади.