Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК 1-0 Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум 0-0 Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Эртага Ўзбекистон футзал терма жамоаси “Continental” халқаро турниридаги иштирокини бошлайди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси 25-30 июль кунлари Таиландда ташкил этилаётган “Continental” халқаро турнирида қатнашади.

Мазкур турнирда умумий ҳисобда 8 та мамлакат вакиллари иштирок этади ва улардан 5 та жамоа 2021-йилги Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан ҳисобланади. Улар Ўзбекистон, Таиланд, Эрон, Миср ва Литва футзал терма жамоалари.

Мусобақанинг А гуруҳида футзалчиларимиз Таиланд, Косова ва Мозамбик вакилларига қарши кураш олиб боради. Эрон, Миср, Тожикистон ва Литва футзал терма жамоалари эса Б гуруҳидан жой эгаллайди.

Эртага футзалчиларимиз ушбу мусобақадаги ўз иштирокларини бошлайди. Бангкок шаҳридаги “Show DC” марказида ўтадиган дастлабки баҳсда терма жамоамизга Косова вакиллари рақиблик қилади. Мазкур учрашув юртимиз вақти билан соат 13.00 да старт олади.

Косова футзал терма жамоаси турнирга қадар Голландия билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиб,
иккисида ҳам имкониятни бой берган (0-3, 1-3). Таиланд вакиллари эса май ойида Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ироқликлар билан кураш олиб бориб, икки баҳсни ҳам ўз фойдасига ҳал этган (7-2, 4-0).

Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар 29-июль кунги яримфинал ўйинларига йўлланма оладилар. Финал учрашуви 30-июль куни ташкил этилади.

“Continental” халқаро футзал турнири

А гуруҳи

Таиланд
Ўзбекистон
Косова
Мозамбик

Б гуруҳи

Эрон
Миср
Тожикистон
Литва

Ўзбекистон футзал терма жамоаси иштирокидаги гуруҳ босқич учрашувлари

1-тур | 25.07.2021
13.00 | Ўзбекистон - Косова

2-тур | 26.07.2021
13.00 | Мозамбик - Ўзбекистон

3-тур | 27.07.2021
15.00 | Таиланд - Ўзбекистон

Манба: Uzbekistan Football Association
Киритилди: 15:51, 24.07.2021.
Ўқилди: 2404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.