Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Про лигада июнь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ой Coca-Cola Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келади. 2021 йилдан бошлаб Про лига мураббийлари ва футболчилари учун ҳам шундай сўровнома ўтказилади. Ортда қолаётган июнь ойида Про лигада 4 та тур учрашувлари ва қолдирилган ўйин бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.

Июнь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:

Тимур Кападзе (“Олимпик”) – 5 ўйин, 4 ғалаба, 1 мағлубият

Ҳаким Фузайлов (“Динамо”) – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 мағлубият

Суҳроб Қобилов (“Бухоро”) – 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият

Илҳом Мўминжонов (“Нефтчи”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият

Июнь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар:

Марко Обрадович (“Нефтчи”) – 3 ўйин, 3 гол

Алишер Одилов (“Олимпик”) – 5 ўйин, 3 гол

Владимир Назаров (“Олимпик”) – 4 ўйин, 4 қуруқ ўйин

Дмитро Сидоренко (“Динамо”) – 4 ўйин, 2 гол

Даврон Исоқов (“Бухоро”) – 4 ўйин, 2 гол

Шоҳруҳ Абдураҳмонов (“Динамо”) – 3 ўйин, 2 гол.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Про лига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этади. Про лиганинг 9 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:37, 24.07.2021.
Ўқилди: 1938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.