Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина 1-1 Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Токио-2020. Улуғбек Рашитов эронлик таэквондочини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик 19 ёшли таэквондочи Улуғбек Рашитовнинг ғалабали юриши давом этмоқда. Ҳамюртимиз олимпиададаги учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.

Чорак финалда ҳамюртимиз эронлик Мирҳошим Ҳуссайний рўбарў келди. Биринчи бўлимда спортчилар тенгма-тенг кураш олиб боришди ва Улуғбек 7:6 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Иккинчи раундда эса Рашитов устунликни ўз томонига оғдира бошлади ва ҳисобни 14:8га етказиб қўйди.

Эронлик таэквондочи учинчи раундда ҳисобдаги фарқни йўққа чиқаришга қаттиқ уринди ва очиқ жангга киришди. Маълум пайтга келиб ҳисобдаги фарқ бор-йўғи 4 очкони ташкил қилди. Аммо Улуғбек бўш келмади. Айниқса жангнинг сўнгги дақиқасида қандайдир 18 сония ичида Рашитов 12 очко жамғариб, рақибидан анча олдинга ўтиб олди. Якуний ҳисоб эса 34-22, Улуғбек Рашитов ярим финалда!

Ватандошимиз ярим финалда босния ва герцеговиналик Недзад Хушичга қарши даянга чиқади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан 12:18да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:43, 25.07.2021.
Ўқилди: 4194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик