"Лацио" ҳужумчиси Хоакин Корреа ушбу ёзда клубини ўзгартиришга яқин турибди. Футболчига Англия Премьер-лигасидан учта даъвогар пайдо бўлди. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Корреанинг хизматларига "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Эвертон" қизиқиш билдирмоқда.
Трансфермаркт 26 ёшли футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.