Таэквандо спорт тури бўйича Олимпиадада иштирок этаётган спортчимиз ярим финал жангида Босния ва Герцеговиналик рақиби Неджат Хусични мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Спортчимиз мазкур жангда рақибини 23:6 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистон делегациясига илк медални нақд қилиб қўйди.
Маълумот ўрнида, ҳамюртимиз финалда Буюк Бритиниялик Синден ва Хитойлик Зао жуфтлигида ғолиб бўлган таэквандочига қарши жанг олиб боради.