Спорт гимнастикаси бўйича ҳамюртимиз Оксана Чусовитина бундан бироз олдин саралаш баҳсидаги иштирокини якунлади. Оксана таяниб сакраш йўналишида 14.166 очко жамғариб, 11-ўринни эгаллади ва мусобақани эрта тарк этди.
Афсонавий Оксана ушбу Олимпиада профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлишини маълум қилди. 46 ёшли Оксана ўзининг 8-Олимпиадасида иштирок этди ва бу борада мутлақ рекордчига айланди.