Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Токио-2020. Бокс. Шаҳобиддин Зоиров туркиялик рақибини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Токио-2020 олимпиадасида энг кўп медаль кутадиган спорт туримиз — бу спорт. Ҳозирча Санжар Турсуновни инобатга олмаганда, қолган атлетларимиз биринчи босқичдан муваффақиятли ўтишмоқда. Бугун баҳсларга 52 кг. вазндаги спортчилар қўшилишди.

Олимпиада ва жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров илк босқичда туркиялик Батухан Чифтчига қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз жангни тўла назорат қилди. Ҳаттоки иккинчи бўлимда рақибини нокдаун ҳолатга туширди. Дастлабки икки раундда жанг тақдирини ҳал қилиб қўйгач, Зоиров учинчи бўлимни тежамкор режимда ўтказди ҳамда ғалаба қозонди — 30:26, 30:27, 30:26, 30:27, 30:26.

Шаҳобиддин нимчорак финалда Кобе Верде вакили Варела де Пина билан жанг олиб боради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:14, 26.07.2021.
Ўқилди: 5138 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик