Таэквондочимиз Никита Рафалович Токио-2020 Олимпия ўйинларида бронза медальи учун жанг қилди. Унга ушбу босқичда хорватиялик Тони Канает рақиблик қилди.
Дастлабки раундда фаол бўлган ҳамюртимиз афсуски, қолган бўлимларда имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувда 24:18 ҳисоби қайд этилди ва у Олимпия ўйинларини бешинчи ўринда якунлади.