Кириш Регистрация
01/01 22:30 Кристал Пэлас 1-1 Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль 0-0 Лидс
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри - Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано - Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал

«Кўзингни ўйиб оламан» ҳайкали!

Баҳо:
+1 | -

«Реал Мадрид» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Испаниянинг Валенсия шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ташкиллаштириладиган «Las Fallas» фестивали учун тайёрланган ҳайкаллардан бирига илҳом манбаи бўлди.

19 мартда ўтказиладиган тадбирда қоғоздан ясалган юзлаб ҳайкалллар намойиш қилинади. Фестивал тугагач эса, бари ёқиб юборилади.

Эсингизда бўлса, мавсум аввалида Испания кубоги доирасидаги Эл-Классико баҳсида катта ишкал чиққан, Моуриньо «Барселона»нинг ёрдамчи мураббийи Тито Виланованинг кўзига бармоғини тиқиб олган эди. Айнан ўша воқеа ҳайкалтарошлардан бирининг илҳомини келтириб юборди. 

Манба: Испан матбуоти

Ушбу фестивалда  ўтган йили Моуриньо ва Пеп Гвардиолага бағишлаб махсус ҳайкал ясалган, унда португалияилик мураббий ҳамкасбини тепаётгани  гавдалантирилганди. Ундан олдинги йили эса Роналдунинг қўлида кўзгу ушлаб турган ҳолати ҳайкал шаклида акс эттирилган, унинг тагига "Ҳуснига тўймайдиган Роналду" деб изоҳ ёзилган эди.    

Киритилди: 16:22, 10.02.2012.
Ўқилди: 12518 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.