Кириш Регистрация

Ўлмас иқтибослар - 6

Баҳо:
+6 | -

Ҳаётда сенга керак бўлмаган нарсаларгагина осонлик билан эришишинг мумкин (Эшли Янг)

“Йиллар ўтади, мухлислар муҳаббатини мендан яхшироқ бўлган бошқа футболчилар эгаллаши табиий. Аммо иккинчи Марадона ёки ван Бастен бўлмаганидек, иккинчи Баджо ҳам бўлмайди. Менга Тангрим инсонлар муҳаббатини қозона оладиган қобилият ато этди ва мен бундан тўлиқ фойдаландим. Мен футболга бор кучимни ва имкониятимни сарфладим ва бу жиҳатдан менинг виждоним пок” (Роберто Бажжо)

Мен расист эмасман. Мен ҳаммадан бирдек нафратланаман (Луис Суарес)

Нафақага чиқиш – бу ёшларнинг орзуси. Чунки улар ўзларига бошқа машғулот топиб олишади. Менинг эса қила оладиган бошқа ишим йўқ, нафақага чиқишга қарилик қиламан (Алекс Фергюсон)

Ҳатто Ийсо Масиҳни ҳам ёмон кўрадиганлар бўлган. Мен унинг олдида ким бўлибманки, ҳамма яхши кўрсин? (Жозе Моуриньо)

Тасаввур қилинг, сизга икки ҳужумчини тавсия қилишди. Бирининг бўйи 192 см, юқори тезлик ва дриблингга эга, ҳар икки оёқда ҳам бирдек ўйнай олади. Иккинчиси паст бўйли, вазндор, ўнг оёғи фақат юриш учун ишлайди холос. Боши билан ўйнай олмайди, ҳимояланишда умуман  қатнашмайди. Назарий томондан олсак, фақат ажойиб чап оёқ соҳиби. Хўш кимни танлайсиз?

Тахмин қиламан, биринчисини. Аммо сиз шу сонияда Диего Марадонани йўқотдингиз. Футбол математика эмас, буни тан олмаган кунингиздаёқ, мағлуб бўласиз (Авраам Грант) 

Мен севимли клубимни кубокларга алмашишни истамайман (Робин ван Перси)

Агар мен сув устида юриб, буни намойиш қилган тақдиримда ҳам, журналистлар мени сузишни билмасликда айблаган бўлишарди (Берти Фогтс)

Биринчи бўлмоқчимисиз? Унда машғулотларни охирги бўлиб тарк этинг (Роналдиньо)

Мухлислар ҳеч қачон ёмон ўйинчиларга хуштак чалишмайди. Агар сени рақиб мухлислари ёмон кўришадими, билгингки, сен зўр футболчисан (Гари Спид)

Мендан “яна янги Пелелар дунёга келадими”, деб кўп сўрашади. Албатта, йўқ! Ота-онам ишлаб чиқаришни аллақачон тўхтатишган (Пеле)

Киритилди: 16:27, 10.02.2012.
Ўқилди: 17471 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5005]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3205]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2760]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2732]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2465]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2378]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2132]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2020]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2009]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1915]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик