Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида таэквондо баҳсларига ҳам старт берилди. Дастлабки беллашувларнинг бирида ҳамюртимиз Светлана Осипова иштирок этди.
Вакиламиз илк беллашувини қозоғистонлик Жанзел Денизга қарши ўтказди. Муросасиз беллашув 9:9 ҳисобида якунланаётган бир пайтда сўнгги сонияда ҳамюртимиз қўл зарбасини ўтказиб юборди ва мағлуб бўлди.
Энди у қозоғистонлик рақибаси финалга етиб борган тақдирда бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.