Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдочи Шарофиддин Болтабоевнинг бронза медали учун ўтиш учрашувида грузиялик Тато Григалашвилига қарши татамига чиқди ва якунда Болтабоев имкониятни бой берган ҳолда мусобақани 7-ўринда якунлади.
Шу билан Япония мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларида -81 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдочи мусобақа билан хайрлашди.