«Реал» клубининг янги футболчиси Девид Алабада COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида маълум қилган.
«Реал» 8 август куни «Милан»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ва бунда Алаба ҳам иштирок этиши кутилаётган эди. Клуб ушбу хабарга оид ортиқча тафсилотларга тўхталмаган.