Яқиндагина «Атлетико» сафига келиб қўшилган Родриго де Пауль янги клуби ҳақида ўз фикрларини билдирди. Футболчи жамоа лагерида уни қандай кутиб олишганликлари ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Атлетико» - катта клуб. Бу ерда ишлайдиган одамларга қачонки миннатдорчилик билдирганингизда, ўзингизни клуб оиласининг бир қисми сифатида ҳис қиласиз.
Мен шундай катта клубда ўйнашни орзу қилардим. Энди эса «Атлетико»да янги тарих яратишга ёрдам бермоқчиман.
Жамоадошларим мени яхши кутиб олишди ва энди тезроқ мослашиб олишга ва янги талабларга кўникишга ҳаракат қиламан.
«Атлетико» дунёнинг энг кучли мураббийларидан бирига эга. Симеоненинг унвонлари у ҳақида гапириб беради. Мен ундан кўп нарсани ўрганишим мумкин. Диего анча кучли мотиватор инсон”, - дейди Де Пауль.