«Интер» яримҳимоячиси Артуро Видал Симоне Индзаги ҳақида гапирди. Хабарингиз бор, яқинда Симоне Антонио Контени алмаштирган ҳолда «нерадзуррилар» бош мураббийи этиб тайинланган эди.
«Мен аллақачон янги мураббийимиз билан гаплашдим. Менга бу мулоқот ёқди. Индзаги яхши мураббий. У жуда кўп ақлли қарорлар чиқаради ва ҳар биримизга ўзимизни қулай ҳис қилишимизга ёрдам беради.
Менинг шерикларим ҳам янги муҳитдан хурсанд. Улар янада кўп меҳнат қилишга шай ва келгуси мавсумга катта умидлар билан қарашмоқда.
Ҳозирда тезроқ майдонга қайтишни ўйлаяпман. Ўтган мавсум мен учун унчалик омадли келмади. Чунки жароҳатларим бор эди, бунинг устига муваффақиятсиз ўйинлар ҳам кўпайиб кетди. Мен бутун дунёга ҳақиқий Артуро Видал кимлигини кўрсатмоқчиман", дейди Видал.