"Сурхон" футбол клуби сербиялик легионер футболчи Дарко Станоевич олдидаги барча мавжуд қарздорликни бартараф этди.
Ушбу маълумотни футболчининг агентлари Камолиддин Мурзоев ва Даврон Шаймардонов ФИФАга хат юбориб тасдиқлашди.
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси (Secretariat to the FIFA Disciplinary Committee) "Сурхон" клуби учун қўйилиши мумкин бўлган ҳар қандай чекловларни бекор қилди.