«Ливерпуль» клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк кеча Австрияда «Герта»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушгандан сўнг, мухлисларга хабар юборди. Голландиялик футболчи тиззасидан олган жароҳати сабаб 9 ой мобайнида даволанди. У ўз хабарида шундай дейди:
«285 кунлик оғир дамлардан сўнг мен яна ўйинга қайтдим. Ҳозир ҳис қилаётганларимни сўз билан айта олмайман. Бироқ барчани қўллаб-қувватлашларидан сўнг, ўзимни бахтиёр сездим. Мен бугун ўз ёрдамини аямаган жарроҳ- шифокорлар, мураббийлар, жамоадошларимга чексиз миннатдорлигимни блдирмоқчиман. Бундан кейин фақат олға ҳаракат қиламиз ва шундай давом этамиз. Мухлисларсиз эса биз ҳечкиммиз».