Ўзбекистон дзюдочилари бугун жамоавий аралаш мусобақасида иштирок этишди. Илк босқичда вакилларимизга Нидерландия терма жамоаси рақиблик қилди.
Дастлаб Олтибоев ўзига яхши таниш бўлган Хенк Гролни мағлуб этиб, ҳисобни очди. Келдиёра рақибасига ютқазган бўлса, Тўраев ва Матниёзоваларнинг ғалабасидан сўнг Ўзбекистон 3:1 ҳисобида олдинга ўтиб олганди. Бир ғалаба бизни кейинги босқичга олиб чиқар эди. Аммо Токио олимпиадаси биронза медали соҳиби Бобонов ҳамда Фарангиз Ҳожиева ютқазиб қўйишди.
Қўшимча жанг учун қуръа ташланди. Унда Олтибоевнинг вазни тушди. Бекмурод бу сафар "Golden Score"да Хенк Гролни мағлуб бўлди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик дзюдочилар учун олимпиада якунига етди.
Дзюдо. Жамоавий аралаш, нимчорак финал
Ўзбекистон - Нидерландия - 3:4
+90 кг: Бекмурод Олтибоев – Хенк Грол - 1:0 (иппон)
-57 кг: Диёра Келдиёрова – Санне Верхаген - 0:1 (иппон)
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Торнике Тсякадоеа - 1:0 (иппон)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Санне ван Дийке - 1:0 (иппон)
-90 кг: Давлат Бобонов – Ноел ван Тенд - 0:1 (иппон)
+70 кг: Фарангиз Ҳожиева – Гусе Стинхаус - 0:1 (иппон)
+90 кг: Бекмурод Олтибоев – Хенк Грол - 0:1 (иппон, Golden Score)