Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси ҳақида гапирди.
Унинг фикрига кўра, Испания чемпионатининг иқтисодий қоидалари битта футболчи учун ўзгартирилмайди. Аммо, Тебаснинг ёзишича, «Барса» аргентиналик билан янги шартнома имзолашда муваффақият қозонишга яқин турибди.
«Ҳаммаси «Барселона»нинг ўзига боғлиқ. Улар иқтисодий назорат қоидаларини жуда яхши билишади ва бу ҳолатда ортиқча истисно йўқ.
Қоидаларни ўзгартириш учун маълум бир шартлар бўлиши керак ва бугунги кунга келиб ҳеч нарсани ўзгартириш режалаштирилмаган. «Барселона» менга кимнидир сотиш ёки кимнингдир маошини қисқартиришга умид қилаётганлигини айтди, лекин Мессини Ла Лигада ушлаб туриш учун қоидалар ўзгармайди.
Мен тўғридан -тўғри маълумотга эга бўлган Лапортга ишонаман. Агар у ишлар яхши кетаётганини айтса, ортиқча қарорлар таёерлашим шарт эмас. Мессининг Ла Лигада ўйнаши барчамиз учун катта ютуқ», дейди Тебас.