Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Токио-2020. Футбол, эркаклар. Испания африкалик рақибларини аранг енгиб, яримфиналга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Бугун Олимпиаданинг футбол баҳслари доирасида чорак финал беллашувлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Уларнинг биринчиси яқинда ўз якунига етди. Унда Испания ва Кот-д'Ивуар терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Учрашувни венесуэлалик Хесус Валензуэла бошчилиқ ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди. Ўйин қўшимча бўлимларда Испаниянинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

10 -дақиқада ҳисобни Кот-д'Ивуар ҳимоячиси Эрик Бейи очди. 30-дақиқада Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Олмо гол урди. 91-дақиқада эса Кот-д'Ивуар терма жамоаси яримҳимоячиси Макс-Ален Градел жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Аммо 93 -дақиқада испаниялик ҳужумчи Рафаэл Мир ҳисобни тенглаштирди. 98-дақиқада ҳужумчи Микел Оярзабал пенальтини аниқ амалга ошириб, Испания терма жамоасига ғалаба келтирди. 117-дақиқада Мир дубл қайд этди, 120-дақиқада эса хет-трик қайд этиб, якуний ҳисобни анча мустаҳкамлаб қўйди.

Испания U-23 - Кот-д`Ивуар U-23 5:2

Голлар: Байи, 10 - 0:1, Ольмо, 30 - 1:1, Градель, 90 - 1:2, Рафа Мир, 90 - 2:2, Ойарсабаль (пен), 98 - 3:2, Рафа Мир, 117 - 4:2, Рафа Мир, 120 - 5:2

Испания U-23: Унаи Симон, Мингеса (Вальехо, 10), Эрик Гарсия, Миранда (Кукурелья, 105), Пау Торрес, Педри (Солер, 102), Субименди (Монкайола, 105), Асенсио (Хиль, 68), Ольмо, Ойарсабаль, Мерино (Рафа Мир, 90).

Кот-д`Ивуар U-23: Тапе, Диалло, Байи, Дабила, Синго, Кессиэ, Куасси (Куао, 114), Градель, Куаме (Кейта, 90), Дао, Тимит (Диалло, 63).

Киритилди: 16:13, 31.07.2021.
Ўқилди: 12780 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик