Кириш Регистрация

Исломжон Қобилов: «Ушбу мавсумда қуруқ ўйин ўтказиш қийин бўлмоқда»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ҳимоячиси Исломжон Қобилов Суперлиганинг 13-тури доирасида бўлиб ўтган "Насаф"га қарши ўйиндан сўнг клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Давралар оралиғида учрашувга узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Умуман олганда, йигитлар чин юракдан меҳнат қилишди. Ўз навбатида мураббийлар ютқазмаслик учун бизга тўғри йўл-йўриқлар беришди. Ўйинни яхши, ҳужумкор бошладик. Асосийси, яккакурашларда рақибга имкон бермадик. Тезкор гол уриб олганимиздан кейин эса ўйин бироз осонроқ ўтди.

— Учрашувнинг биринчи бўлимида ташаббус биз томонда эди. Иккинчи бўлимда эса «Насаф» кўпроқ ҳужум қилди. Бу ҳимоячиларга қанчалик даражада оғир?
— 2:0 ҳисобида олдинда эдик. Шу боисдан устунликни ушлаб қолиш керак эди. Оғир бўлди, аммо, рақибнинг босимига дош бера олдик. Ушбу мавсумда қуруқ ўйин ўтказиш қийин бўлмоқда. Шу боисдан ҳам «Насаф» каби рақиб билан яхши ўйин намойиш қилиб, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам аъло даражада ҳаракат қилиб, гол ўтказмасдан ғалабага эришиш яхши натижа ҳисобланади.

— Микаэл Секейра маълум сабабларга кўра кутилганидан кўра кечроқ келди. Бу машғулот жараёнларига таъсир ўтказмадими?
— У барчасини назорат қилаётганди. Мураббийимиз машғулотимиз видеоларини доимий равишда томоша қилди ва барчасидан хабардор бўлиб турди.

— «Локомотив»ни олдинда муҳим баҳслар кутиб турибди. Жамоанинг юқори ўринлар учун курашишга имкониятлар қандай?
— Ортга йўл йўқ. Ҳар бир баҳсда курашамиз. Вазифани адо этиш учун очколар тўплаш керак.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 22:51, 31.07.2021.
Ўқилди: 2866 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик