Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Улуғбек Бақоев: «Бугунги дуранг, менимча, адолатли натижа»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - АГМК (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Бугун курашларга ва ҳужумларга бой ўйин бўлди. Танаффусдан кейинги илк расмий ўйинимиз эди. АГМК жамоасини жуда яхши биламиз, таркибида маҳоратли ижрочилар бор. Миржалол Қосимовнинг қандай мураббийлигини, унинг талабларини биламан. Шу боис унинг жамоаси юқорида бормоқда. Бугунги дуранг, менимча, адолатли натижа. Бир очко мусобақа жадвалида яна юқорига кўтарилиш учун стимул бўлади.

Арсланмират Аманов оилавий сабаблар туфайли жамоамизни тарк этди. Унинг отаси ва турмуш ўртоғи касал экан. Шу боис, ўзаро келишган ҳолда у билан шартномани бекор қилдик. Арсланмират уйига бориб оила аъзоларнинг ёнида бўлишни хоҳлади.

Таркибга Жасур Ҳакимов ва кичик Дарко Станоевични қўшиб олдик. Ҳакимов ҳам айни пайтда касал, Станоевич эса секин-аста жамоамизга қўшилиб боради.

Иккинчи даврадан олдин таркибга бошқа янги футболчилар келмайди", — дейди Улуғбек Бақоев

Манба: https://t.me/fcsogdianajizzak
Киритилди: 22:56, 31.07.2021.
Ўқилди: 1608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.