Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Навбаҳорда осиёлик легионер қолмади

Баҳо:
+2 | -

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси йиғинларида қатонашаётган туркманистонлик Артём Никитенко ортга қайтадиган бўлди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

«Бундан бир неча кун муқаддам жамоага туркманистонлик ярим ҳимоячи, фаолияти давомида "Андижон", "Шўртан", "Олмалиқ" ва "Бухоро" жамоалари шарафини ҳимоя қилган Артём Никитенко таклиф этилганидан хабарингиз бор. Машғулотлар ҳамда назорат учрашувларида майдонда синаб кўрган “Навбаҳор” мураббийлар штаби бугун Артём Никитенкога жавоб бериб юборишди. Эндиликда таркибда осиёлик футболчи қолмади», деб ёзилади расмий манбада.

Тошкентда машғулотлар олиб бораётган жамоа бугун соат 15.00 да "Олмалиқ" жамоаси билан навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. Шундан сўнг футболчиларга икки кунлик таътил берилади ва машғулотлар яна 14 февралдан Тошкентда давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан икки кун муқаддам жамоа ўтган мавсум "Қизилқум"да тўп сурган ярим ҳимоячи Леонид Кошелев "Навбаҳор" билан бир йиллик битимга имзо чекди. Шунингдек, бир неча йилдан бери жамоа таркибида ҳаракат қилаётган дарвозабон Ботир Носиров эса ўз шартномасини яна узайтирганди.

Манба: www.fcnavbahor.com
Киритилди: 12:01, 11.02.2012.
Ўқилди: 12037 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.