Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"Сассуоло" Локателлини "Ювентус"га ижарага беришга тайёр

Баҳо:
+ | -

Goal.com нашри хабарига кўра, "Ювентус" "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли трансфери устида ишламоқда. "Кекса синьора" 23 ёшли италиялик футболчини 20 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти билан 5 миллион еврога 2 йилга ижарага олмоқчи эди, бироқ томонлар трансфер борасида келиша олишмади.

Маълум бўлишича, ҳозир "Сассуоло" италияликни камида 30 миллион евро сотиб олиш мажбурияти билан 5 миллион еврога бир йилга ижарага беришга тайёр.

Ҳозирда ушбу шартнома бўйича музокаралар ҳамон давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Локателли А Серияда 34 ўйин ўтказиб, 4 гол урди ва 2 голга узатма берди.

Киритилди: 08:14, 02.08.2021.
Ўқилди: 2287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик