Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Токио-2020. Енгил атлетика. Руслан Курбанов омадсизликка учради

Баҳо:
+ | -

Эрта тонгдан вакилларимиз орасида Руслан Курбанов енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Афсуски, вакилимиз берилган имкониятлардан унумли фойдалана олмади ва мусобақани натижасиз якунлади. Токио-2020 расмий сайти берган маълумотга кўра, Руслан дастлабки сакраш жараёнида чизиқни босиб олгани учун натижаси инобатга олинмаган. Ҳамюртимиз иккинчи ва учинчи уринишларни амалга оширмасдан, баҳслардан чиқиб кетган.

Шу тариқа 2019 йил Осиё чемпиони бўлган Курбанов учун жорий Олимпиада муваффақиятсиз ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Курбанов жорий мавсум 17.03 метр натижа билан ўзининг шахсий рекордини янгилашга эришган эди.

Киритилди: 06:44, 03.08.2021.
Ўқилди: 3788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик