«Лестер» ўз ҳимоячиси Уэсли Фофанни сотишга тайёр.
Бу ҳақда Get French Football News хабар бермоқда. Ҳозирча футболчига асосий даъвогар - «Реал».
«Лестер» Уэсли учун 80 миллион евро талаб қилмоқда. Молиявий инқироз шароитида Мадрид клуби ёш французни сотиб ололмаслиги мумкин.
Олдинроқ «Лестер» «Реал» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.