Луи ван Гал расман Голландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Мураббий энди ўз фаолияти давомида учинчи марта терма жамоани бошқаради.
Ван Гал жамоа билан 2014 йилги жаҳон чемпионатини ўтказган. У шундан сўнг фаолиятида беш йил ишсиз юрди.
Эслатиб ўтамиз, Ван Гал бошчилигида Голландия ЖЧ -2014да бронза медалларини қўлга киритганди.
Евро-2020 турнирини жамоа Франк Де Бур билан ўтказди. Голландия 1/8 финалда Чехияга имкониятни бой берганди.