Ўзбекистон Суперлигасида июль ойининг энг яхшилари аниқланишда давом этмоқда. Ўтган ойнинг энг яхши мураббийи номи маълум бўлди. Ушбу эътирофга "Қизилқум" клуби устози Ҳамиджон Актамов лойиқ кўрилди. Мутахассис бошчилигида Навоий клуби июль ойида – 2 ўйин, 2 ғалаба қайд этган.