«Милан» ҳужумчиси Макси Лопес «Удинезе»га қарши учрашувдан сўнг ўз қувончини яшириб ўтиргани йўқ. Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.
«Удинезе» ва «Милан» жамоалари ўртасидаги Италия чемпионати 23-тур учрашуви 2:1 ҳисобида россонерилар ғалабаси билан якунига етди. Учрашувда Макси Лопес «Удинезе» дарвозасига гол урди.
«Милан» либосида гол уришни мен ҳар доим орзу қилганман. «Удинезе»га қарши учрашувда ўша орзуим рўёбга чиқди. Мен жамоа учун хурсандман, чунки биз омадсизликлар сериясига барҳам бера олдик», деди ҳужумчи.
«Танаффус вақтида биз тушуниб етдик: очколарни ортиқ бундай «тортиқ» қилишимиз мумкин эмас. Шунинг учун ҳам иккинчи бўлимга нисбатан кучлироқ кайфият билан чиқиб келдик», деди аргентиналик футболчи.
«Биз айни вақтида мусобақа жадвалининг энг юқори ўрнида турибмиз ва мавсум охирига қадар шу ерда қолишни истаймиз», дея қўшимча қилди «Милан» ҳужумчиси Макси Лопес.