«Манчестер Сити» бош мураббийи Роберто Манчинининг айтишича, аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес жамоага қайтиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Reuters» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Карлос юқори савиядаги ўйинчи эканлигини ҳамма билади. Агар у айни вақтда биз билан бирга бўлиб, жамоамизда тўп сураётган бўлганида эди, жуда ажойиб бўларди. Агар у яқин вақт ичида қайтиб келса, кейинги уч ой давомида жамоага бемалол ёрдам бера олган бўларди», деди Манчини.
«Ҳаммаси унинг ҳозирги жисмоний ҳолати ва жамоага қайтиш вақтига боғлиқ. Биз кўплаб учрашувларда бир ҳужумчи билан ҳаракат қиляпмиз. Карлос айни вақтдаги вазият қандай эканлигини яхши билади», дея қўшимча қилди «Манчестер Сити» бош мураббийи Роберто Манчини.
Қўшимча қилиш жоиз, Карлос Тевес «Манчестер Сити» сафида охирги марта 2011 йилнинг 21 сентябрь куни «Бирмингем»га қарши Лига кубоги ўйинида майдонга тушган эди.