Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 13-кундаги натижалари

Баҳо:
+1 | -

Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 5 август кунги чиқишларини якунлашди. Натижалар билан таништириб ўтамиз.

Енгил атлетика. Баландликка сакраш. Светлана Радзивил саралаш баҳсларида ўз иштирокини тугатди (190 см.)

Сафина Садуллаева эса 1.95 метр баландликка сакраб, 7 август кунги финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эркин кураш. 86 кг. Жавраил Шапиев Стефан Рихмутни 5:2 ҳисобида енгди. Аммо бронза учун россиялик Артур Найфоновга ютқазиб қўйди.

57 кг. Ғуломжон Абдуллаев бронза медаль учун юришини биринчи беллашувнинг ўзида тўхтатишга мажбур бўлди — 1:11.

74 кг. Бекзод Абдураҳмонов илк босқичда 10:0 ҳисобида Франклин Гомесни мағлуб этди. Аммо иккинчи баҳсда россиялик жаҳон чемпиони Заур Сидаковга мағлуб бўлди. Сидаков финалга чиқиб, Бекзодга эртанги бронза учун баҳсга йўл очиб берди.

Замонавий бешкураш: Алисэ Фахрутдинова ҳамда Александр Савкин бугун дастлабки йўналиш бўлмиш қиличбозлик бўйича баҳслар ўтказишди. Фахрутдинова 22-поғона, Савкин эса 36-поғонани банд этиб туришибти. Эртага бошқа турларда давом эттиришади.

Кўпкураш. Екатерина Воронина ўз иштирокини 12-ўрин билан тугатди. У тўплаган 6298 очко медаллар учун етарли бўлмади.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 19:41, 05.08.2021.
Ўқилди: 4538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик