Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Сен ухлаётганингда футболда кичик инқилоб юз берди – Месси «Барселона»дан кетади

Баҳо:
+ | -

5 август. Испания ва вақти билан кечки соат 20:00 га яқин “Барселона” клуби расмий сайти жамоа Лео Месси билан шартномани узайтирмаслиги ҳақидаги хабарни эълон қилди. Ва шундан сўнг дунёда медиа-силкиниш юз берди...

Хабар матнидаги энг муҳим нуқталарни сўзма-сўз таржима қилишга уринамиз:

“Клуб ва футболчи ўртасидаги келишувга ва икки томоннинг ҳам янги шартномани имзолашга бўлган истагига қарамасдан, Ла Лига нормаларида кўрсатилган молиявий ва ташкилий тўсиқлар боис шартномани имзолаш имконсиз бўлиб қолмоқда. Шу туфайли Лионель Месси энди “Барселона” шарафини ҳимоя қилмайди".

Даҳшат! Шундай эмасми?!

Йўқ, гап бу ерда икки томоннинг йўли ажраётганида эмас. Буни тушуниш мумкин. Гап қандай ажараётганида!

Клуб юқоридаги сўзлар билан айбдор ким эканини деярли очиқ кўрсатиб қўймоқда. Фақатгина Хавьер Тебас исмини ёзишмаган холос. Бу билан “Барса” президенти Лапорта ашаддий мухлисларга қарата — намойиш қилиб, Каталониядаги “Камп Ноу”га келишдан фойда йўқ, Мадриддаги Ла Лига бош қароргоҳига боринглар, — демоқчидек гўё. Ахир бу фанатлар яқиндагини Месси боис кўчага чиқишганди.

Бевосита Мессининг кетишига қайтсак. Бу шахсан мен учун кутилган якун. Бир ярим йилдан бери кўп ўйлаётганим содир бўлди. “Барселона” мухлислари қанча ҳақоратлашмасин даҳонинг ҳозир кетиши, бу кейинги йил кетишидан ёки янада кейинроқ кетишидан кўра жамоа учун фойдали дейман. Клуб ўйинининг Мессига боғланиб қолиш кўрсаткичи ортиб кетганига анча бўлганди, ўтган мавсумлар бу боғлиқликдаги фойда фоизи пайиб кетди (албатта, “Бавария”дан қабул қилиб олинган мағлубият бугунги ишларга таъсири воқеадан бири эди).

Бартомеунинг ўзини оқламаган қарорлари ҳам сабаблар орасида бор. У аввалига Месси билан худди президентлик ишидаги шеригидек муомала қилди. Клуб ичида, яъни, майдон ташқарисида ҳам аргентиналикнинг ўрни ортиб кетди жуда. Мураббийлар масаласи бунга мисол. Охири мазкур босим акс босимни юзага келтирди. Бартомеу ким хўжайин эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлиб яна хато қадамлар ташлади. Энг каттаси — Суарес трансфери...

УЕФАнинг қўли

Менимча, Леода аниқ таклиф бор. Қанча ўйламанг, "ПСЖ" ва унинг қатарлик шайхларидан бошқа вариант келмаяпти хаёлга.

Энди қаранг, Ла Лига раҳбарияти истисно қилса бўладиган, муросага борса бўладиган нуқтада буни қилмаётгани, ўзига миллионлар келтираётган бир манбани ўзи кўмаётгани — босим анча юқоридан келаётганини англатади.

Суперлига машмашаларида УЕФАнинг олдида турган ягона суперклуб бу...

Мессининг азалий орзуси бўлган, уни буюклар сафида энг юқорига олиб чиқариши мумкин бўлган биргина соврин бор бу – ЖЧ бош соврини. Ва бу турнир 2022 йилда...

Буёғи бироз чигал ва аниқ асосга эга эмас фикрлар. Аммо бу менинг шахсий фикрларим. Кузатайликчи, кўрамиз!

Футболдаги янги давр билан, азизлар!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 07:34, 06.08.2021.
Ўқилди: 5881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.